Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музокараларнинг иккинчи босқичи бошланди
15:59 / 2019-08-23

Хитойнинг “Фойдали қазилмаларни қидириш бўйича “ОЯСА” Синзянь компанияси” директори Ренху Ванг ва унинг ўринбосари Джанлин Гао жавоб ташрифи билан Навоий шаҳрига келди.


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий вилоят бўлими раиси Абдураззоқ Мирзаев жорий йилнинг июль ойида Хитой Халқ Республикасида ўтказилган Халқаро форумда иштирок этиб, ишбилармон доира вакиллари билан қатор музокаралар ўтказган эди. 

Хитойнинг “Фойдали қазилмаларни қидириш бўйича “ОЯСА” Синзянь компанияси” директори Ренху Ванг ва унинг ўринбосари Джанлин Гао жавоб ташрифи билан Навоий шаҳрига келди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимида “Навоий” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори Ҳабиб Абдуллаев, Навоий вилояти ҳокимининг инвестиция ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси Назиржон Жўраев, академиянинг Навоий бўлими илмий котиби Қувондиқ Нурбоев ҳамда хитойлик тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Меҳмонларнинг таъкидлашича, хитойлик ишбилармонлар Давлатимиз раҳбари томонидан бизнес юритиш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишдаги коррупцияни йўқотиш ва бу соҳадаги бюрократик тўсиқларни камайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди ва бу ўз навбатида хорижий инвесторлар учун катта имкониятлар эшигини очади.

Хусусан, учрашувда масъулияти чекланган жамият шаклидаги “ Ояса-Қизилқум” Ўзбек-Хитой қўшма корхонасини ташкил этишнинг истиқболлари тўғрисида сўз борди.

Ҳозиргача тасдиқланмаган ва давлат реестрига кирмаган руда ва норуда фойдали қазилмалари билан маълум бўлган конлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, шу жумладан кейинчалик тегишли лицензияни олиш орқали қазиш ишларини ташкил қилиш учун геология қидирув ишларни ўтказиш, шунингдек, янги истиқболли маъдан кўринишларини излаш мақсадида геология қидирув ишларини ўтказиш, мазкур корхона асосий вазифалари сирасига киради.

Қўшма корхона икки мамлакат фан ва бизнес оламининг янги самарали интеграциялашув механизмини жорий этиш учун Хитойдан кириб келаётган инвестицион оқимни мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон-Хитой ахборот-таҳлил марказининг ўзаги бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон томонидан Фанлар академияси Навоий бўлими илмий, техникавий ва иқтисодий жиҳатдан асосланган лойиҳаларни танлаб олади ва хитойликларга таклиф этади. Хитой томонидан эса “ОЯСА” компанияси бу материалларни ўз тилларида салоҳиятли инвесторларга тақдимот қилади. Ўзбекистонда иш бошлаш истагида бўлган хитойликларга, уларнинг қизиқиши ва мавжуд маблағига мос тарзда турли соҳалар, жумладан қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳалари бўйича лойиҳалар ҳам танланади.

Шунингдек, хитойлик ҳамкорлар “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ва дунёдаги энг катта олтин маъданли “ Мурунтов” конига ташриф буюришди.

Ф.ИСТАБЛАЕВ, 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Навоий вилоят бўлими матбуот котиби.