Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музокарага мажбурлаб бўлмайди...
10:50 / 2023-05-12

Россия-Украина

15 май куни БМТнинг Украинадаги гуманитар вазият бўйича Ғарб давлатлари томонидан талаб қилинган йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда тузилма матбуот хизмати хабар берди.

Ғарб Киевга берган 28 самолётдан 14 тасини, 575 танкдан 325 тасини Польша ажратган. Бу ҳақда ушбу давлатнинг ЕИдаги доимий ваколатхонаси маълум қилди.
Бу рўйхатда кейинги ўринларни 85 танк етказиб берган Франция, Германия (80) ва АҚШ (76) эгаллаган.

Аввалроқ ЕИ дипломатия хизмати раҳбари Жозеп Боррель тузилма ўтган йил февраль ойидан бери Киевга 16 миллиард евро қийматга эга қурол-аслаҳа, ўқ-дори етказиб берилгани, 17 минг украиналик аскар ўқитилганини айтган эди.

“Bloomberg” хабар беришича, Украина Қуролли кучлари 700 минг кишини жамлаган. Бўлинмаларнинг бир қисми НАТО жанговар техникаси билан жиҳозланган.
АҚШ маъмурияти, агар, Киев мурожаат қилса, Вашингтон Украинага етишмаётган қурол-аслаҳа ва ўқ-дорини етказиб бериш бўйича ҳар қандай кўмакни беришини билдирди. Бу ҳақда Давлат котиби Энтони Блинкен “PBS” телеканали муҳбирига айтди.

ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари жума ва шанба кунлари Стокгольмда норасмий учрашув ўтказади. Йиғилишда Украина атрофидаги вазият, Россияга қарши санкция, Хитой билан муносабат мавзулари кўтарилади.

Туркияда ишлаб чиқарилган “Cobra II” зирҳли автомобиллар Украинада кўриниш берди. “Klymenko Time” телеканалида намойиш қилинган лавҳада шундай машиналар Украина байроғи билан Киев кўчаларидан ўтаётгани кузатилган.

Туркиянинг “Otokar” компанияси ишлаб чиқарган ғилдиракли “Cobra II” автомобилларига десантчи бўлинмасининг олти аскари жойлаша олади, автомобиль томида турли қурол-аслаҳа жойлаштирилади.

Аввалроқ Украинада Туркиянинг 200 та “Kirpi” зирҳли автомобили қўлланаётгани хабар қилинган эди.

Украина қўшинларига аввалдан гапириб келинаётган қарши ҳужумга тайёргарлик кўриш учун яна бир муддат вақт керак, деди Президент Владимир Зеленский “Би-би-си”га.

– Ҳозир ҳужум бошлашимиз ва муваффақият қозонишимиз мумкин, аммо кўп талофат кўрамиз ва анча одам халок бўлади, – деган у. – Шунинг учун бизга бироз вақт керак.

Суҳбат давомида давлат раҳбари тезликда тинчлик музокараси ўтказиш тарафдорлари “Украинани ўз ҳудудларини топширишга мажбур қилолмайдилар”, дея қўшимча қилган.

Япония ҳукумати Украина билан чегарадош мамлакатларга 1 миллиард доллар маблағ ажратиши мумкин, деди кун чиқар юрт молия вазири Сюнъити Сузуки.
Токио ҳозиргача Киевга 1,6 миллиард доллар миқдорида гуманитар ёрдам берган.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов фикрича, мамлакатлар Киев ва Москва ўртасида музокара ўтказишга қаратилган кампания ташкил этишган.

"Рада" телеканали эслатишича, музокара, Зеленский айтганидек, Киев шарти асосида ўтади.

Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Лондон Киевга узоққа учадиган “Storm Shadow” қанотли ракеталари беришни мўлжалламоқда.

БРИКС мамлакатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР Украина атрофидаги зиддиятни ҳал этишда қатнашиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Африка Республикаси ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Наледи Пандор баёнот берган.

Аброр ХОН,

ЎзА