Жорий йил 1 октябрдан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларида пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласига чек қўйиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султанова шу ҳақда маълумот берди:
– Тадбирга 10 минг нафар ички ишлар органи ходими бириктирилган бўлиб, пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласига қарши 53 минг 258 мақсадли рейд ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.
Бугунги кунга қадар 7 миллион 259 минг 368 дона пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 315 ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан 8,5 миллиард сўмлик маҳсулотлар олиб қўйилди.
188 ҳолатда қонунбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддаси билан маъмурий чоралар кўрилди. 7 ҳолат бўйича эса ҳуқуқбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
69 ҳолат вояга етмаганлар билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан маъмурий чоралар кўрилган.
Шу ўринда ота-оналар ва катталардан илтимос қиламиз: болаларнинг пиротехника воситаларидан фойдаланишига йўл қўйманг. Акс ҳолда бунинг оқибати салбий тугаши ва болангиз соғлиғига жиддий зарар етиши мумкин. Доим огоҳ бўлинг!
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BfFcCWM3nuk" title="Muzifa Sultonova: pirotexnika bilan bog‘liq yettita jinoiy ish qo‘zg‘atildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Абдураимова,
Н.Абдувоитов (видео), ЎзА