Мужу шаҳрида 15 нафар таэквондочимиз даянга кўтарилади
Жорий йилнинг 28–31 август кунлари Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида таэквондо WT бўйича нуфузли “Grand Prix Challenge” турнири ўтказилади. Унда дунёнинг 30 мамлакатидаги 330 нафардан зиёд таэквондочилар иштирок этиши кутилмоқда.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур беллашувларда ўзининг 15 нафар спортчиси билан қатнашади. Улар қуйидагилар:
Эркаклар:
–58 кг: Омонжон Отажонов
–58 кг: Камронбек Мансуров
–58 кг: Мирдиёр Мирайимов
–68 кг: Исломбек Ражабов
+80 кг: Шуҳрат Салаев
+80 кг: Марат Мавлонов
+80 кг: Ёдгор Жўрабоев
Аёллар:
–49 кг: Лайло Ҳасанова
–49 кг: Мадина Шониёзова
–49 кг: Дилноза Тангирова
–57 кг: Мадина Мирабзалова
–57 кг: Шаббона Абдувалиева
–67 кг: Озода Собиржонова
–67 кг: Севинч Ҳайитова
–67 кг: Диёра Азизова
Мазкур мусобақа нафақат рейтинг очколарини қўлга киритиш, балки ёш таэквондочиларимиз учун халқаро тажриба тўплаш имконини ҳам яратади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА