Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музейлар фаолиятига доир очиқ ҳайъат мажлиси ташкил этилди
14:36 / 2022-07-26

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Бош прокуратура, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ҳамда тегишли вазирлик, идоралар масъул ходимлари, давлат музейлари директорлари иштирокида очиқ ҳайъат мажлиси ташкил этилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда республикадаги 64 та давлат ва нодавлат музейларида 2,5 миллион донадан ортиқ экспонат сақланади. Музейларда сақланаётган ҳар бир ашё ва коллекциялар тарихий, маданий, бадиий, эстетик ва бошқа хусусиятларига кўра бебаҳо ҳисобланиб, уларни сақлаб туриш харажатлари учун ҳар йили 70 миллиард сўм маблағ Давлат бюджетидан ва 25 миллиард сўм муассасаларнинг ўз маблағларидан сарфланади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги "Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  қарорининг 15-бандига кўра Маданий меросни асраш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Йиғилишда ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тегишли ҳисобот ва топшириқлар берилди. 

Хусусан, музейлардаги музей ашёлари ва коллекциялари ҳамда бошқа фондлардаги маданий бойликларни тўлиқ хатловдан ўтказиш масаласи муҳокама қилинди. 

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда турли давлат музейларида йўл қўйилган турли камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Бухоро давлат музей қўриқхонаси мансабдор шахслари музейнинг ноёб ашёлар рўйхатига киритилган жами 31,5 миллиард сўмлик 81 та ашёларни қалбакисига алмаштириб қўйгани мисол тарзида  келтирилди ва барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилгани таъкидланди. 

ЎзА