Музей янги коллекциялар билан бойиди
Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи 9 та янги коллекция билан бойитилди
Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи 9 та янги коллекция билан бойитилди. Хусусан, коллекционер Комил Камолов томонидан тақдим этилган турли даврларга оид 8 дона тошбосма китоб шулар жумласига киради.
Ўзбекистон Бадиий академияси ахборот хизматининг маълумотларига кўра, ҳозир музей ходимлари томонидан мазкур ашё ва коллекцияларнинг илмий паспортини ёзиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, илмий-тадқиқот фаолияти бўйича «Ўзбекистон миниатюра санъати: генезиси, эволюцион жараён, истиқбол ва тараққиёти» мавзусида фундаментал давлат гранти лойиҳаси раҳбари ва ижрочилари томонидан «Миниатюра санъатининг ўрганиш аспектлари» номли монография нашрга тайёрланди. Нашр ишлари якунлангач, бу ҳам музей коллекцияси бўлади.