French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“MUZ TV UZBEKISTAN” телеканали очилади
17:50 / 2022-12-06

Сарлавҳани ўқибоқ “ўзи шундоғам телеканаллар кўпку, бу каналга не хожат?” деган фикр хаёлдан ўтиши табиий. Хўш, бу канални очишни режалаштиришдан мақсад нима деган саволга шундай жавобни келтириб ўтамиз.

Телеканал асосий эътиборни мусиқа ва қўшиқнинг инсон руҳиятига кўрсатадиган ижобий таъсири, эстетик завқ манбаси, миллий ва умумжаҳон тан олган маданий мерос, узоқ умр, яхши кайфият ва нозик дид сифатидаги аҳамиятига қаратишни режалаштирган.  

Ушбу телеканал қўшиқ ва мусиқани инсон ҳаётини гўзаллаштирувчи, яхшиликларга ундовчи, куй-қўшиққа ошно бўлган  қалбда эзгулик, меҳр ҳамда вафо ҳислари жўш уришига ишонганлар учун мўлжалланган.

Телеканал миллий ва умумжаҳон қўшиқчилик санъатига соҳа билимдони нуқтаи назаридан қарайди, баҳо беради. Аҳолининг барча қатламлари орасида қўшиқ танлай билиш маданиятини шакллантиришга интилади. Миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни акс эттирувчи миллий ҳамда тарихий клипларни томошабинлар ҳукмига ҳавола этади.  

Мусиқа оламининг етук ва таниқли вакиллари, соҳа билимдонлари, касб фидойилари, бевосита мусиқа санъатига дахлдор бўлган бошқа касб вакиллари мусиқа яратиш, куй басталаш, қўшиқ айтиш, клип олиш билан боғлиқ тажрибалари, хотиралари, таассуротлари, касб сир-асрорлари билан ўртоқлашадилар.  

“MUZ TV UZBEKISTAN” телеканали тизимида мусиқий ва кўнгилочар йўналишдаги телекўрсатувлар тайёрлашга масъул бўлган бир қанча бўлимлар мавжуд.

Телеканал томошабинларга миллий ва дунё қўшиқчилик ҳамда мусиқа санъати орқали ҳаётнинг мусиқий рангларга бой томонини кўрсатиб беради.

ЎзА.