Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мувозанатга келаётган Сурия: Эски яралар қачон битади? (+видео)
09:22 / 2026-01-31

Сурия аста-секин можаролар соясидан чиқаётгандек.

Янги ҳукумат шакллангандан буён айрим ҳудудларда марказий бошқарув тиклана бошлади, ички келишувларга эришилди, давлат институтлари фаолиятини тиклашга уриниш кузатилмоқда. Шунга қарамай, жараён тўлиқ ва барқарор изга тушди, дейишга ҳали эрта – имкониятлар билан бирга ожиз нуқталар ҳам кўриниб турибди.

Сўнгги ойларда қуролли тўқнашув сусайгандек таассурот уйғонди. Бу ҳолатни айримлар барқарорлик белгиси сифатида талқин қилинмоқда, бошқалар эса кучларни қайта жойлаштириш ва вақтда ютишга қаратилган стратегия, дея баҳоламоқда.

Айниқса, курд кучлари билан ярашув мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида кўриляпти. Шу билан бирга бу келишув келажакда хавфсизлик билан боғлиқ янги сиёсий хатарлар туғдириши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар ҳам сақланиб қолмоқда.

Ташқи омил ҳануз ҳал қилувчи аҳамиятга эга. АҚШ, Туркия ва Россиянинг манфаати ва ҳарбий-сиёсий таъсири Дамашқ томонидан мустақил қарор қабул қилиниши имкониятини чеклаб турибди. Радикал гуруҳлар муаммоси ҳам тўлиқ ҳал этилгани йўқ. Улар заифлашган бўлса-да, очиқ хавф сифатида ҳамон долзарб.

Айни ҳолатда асосий савол яна кун тартибига чиқади: Сурия ҳақиқатан халқаро сиёсатга мустақил субъект сифатида қайтдими ёки йирик кучлар рақобати воситаси мақомидан ҳали қутула олмадими? Шу мубоҳаса атрофида ЎзА мухбири минтақавий сиёсат бўйича эксперт Фарҳод Каримов фикрини эшитди.

Суҳбат давомида янги ҳукуматнинг реал имконияти, ички барқарорлик нечоғли мустаҳкамлиги, ташқи кучлар таъсири ва давлатнинг келажакдаги ўрни таҳлил қилинди.

Хулоса шуки, Сурия мувозанат сари ҳаракатланмоқда. Афсуски, ҳануз битмаган эски яраларни даволаш вақт, сиёсий ирода ва ташқи босимдан холи қарорларни талаб қилади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/CFrYpbJOzgA" title="Muvozanatga kelayotgan Suriya: Eski yaralarqachon bitadi? " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё, Ойбек Давронов, ЎзА