Мувофиқликни баҳолаш органларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Мувофиқликни баҳолаш органларини тайинлаш (нотификация қилиш) тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Мувофиқликни баҳолаш органларини тайинлаш (нотификация қилиш) тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
тайинловчи (нотификация қилувчи) органга ва тайинланган (нотификация қилинган) мувофиқликни баҳолаш органларига қуйиладиган талаблар;
тайинланган (нотификация қилинган) мувофиқликни баҳолаш органларининг мажбуриятлари, реестрини юритиш, шунингдек, тайинланган (нотификация қилинган) мувофиқликни баҳолаш органи мақомини олиш ва уни ўзгартириш тартиби белгилаб берилган.
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўггач кучга киради.
ЎзА