Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сотаётган дорихона лицензияси бекор қилинди
17:55 / 2025-02-18

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани 6 мавзеси, 60-уй манзилида жойлашган “Getpharm” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сақлаётган ва реализация қилаётган “Getpharm” МЧЖнинг лицензиясини бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Бу билан “Getpharm” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2023 йил 21 сентябрда берилган 133331-сонли лицензия бекор қилинди.

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар)нинг ягона реестрига киритилди.

ЎзА