Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида куч тузилмаларда жиноятчилик аҳволи муҳокама этилди
10:07 / 2021-08-28

Мудофаа вазирлигининг Жанубий оператив қўмондонлиги биносида Термиз ҳарбий прокуратураси Сурхондарё вилоятидаги куч тузилмалар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида қонунийлик ва жиноятчиликнинг аҳволи, жиноятларнинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитлар, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаш юзасидан мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишини ўтказди.

Термиз ҳарбий прокурори, полковник Улуғбек Абдурахимов бошқариб борган йиғилишда жорий йилнинг ўтган олти ойида куч тузилмаларда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, жиноятларнинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитлар, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама этилди. Президентимиз белгилаб берган муҳим вазифалар ижросини сўзсиз таъминлашга эътибор қаратилди.

Йиғилишда сўзга чиққан ҳарбий қисмлар командирлари ва муассасалар бошлиқлари ҳарбий интизомни янада мустаҳкамлаш, жиноятчиликни барвақт аниқлаб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан атрофлича фикр алмашди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши ҳамкорликда курашиш бўйича режавий тадбирларни амалга ошириш таклифи илгари сурилди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида Сурхондарё вилоятидаги куч тузилмаларнинг жанговар шайлигини таъминлаш, Жанубий оператив қўмондонлиги, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ва Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари, вилоят ички ишлар, фавқулодда вазиятлар бошқармалари, алоқадор барча идора ва ташкилотларга қонунийлик ҳамда жиноятчилик аҳволини чуқур таҳлил қилиб, жиноятларнинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитлар, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни сифатли бажариш топширилди. Галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Акбар АҲМЕДОВ, III даражали сержант.

Термиз гарнизони  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири