Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муваффақият ва омадлар тилашди
11:35 / 2025-09-03

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан оталиққа олинган Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактабининг байрам тадбирида бошқарма масъул вакиллари, маҳалла фаоллари, мактаб жамоаси ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар  таълим ва тарбиянинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида гапириб,  ёш авлодга янги омад ва ютуқлар тилашди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари Нукус шаҳридаги 15-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлишиб, 1-синфга қадам қўяётган мактаб ўқувчиларини табриклашди. Уларга янги ўқув йили муваффақиятли бошланиб, яхши давом этиши учун тилаклар билдиришди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири