Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муваффақият сари бизнесга илк қадам
09:48 / 2025-07-18

Навоий инновациялар университетида вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, вилоят “Мададкор ёшлар” маркази, “Зиёкор” аёллар ва ёшлар маркази ҳамда вилоят “Қизларжон” клуби ҳамкорлигида “Долзарб 90 кун” дастури доирасида “Мувафаққият сари бизнесга илк қадам” шиори остида ўқув семинари ташкил этилди.

Бугунги кунда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни касбий ривожлантириш, уларнинг назарий билимини амалиётда қўллай олиш имкониятини янада ошириш, таълим ва бошқа кундалик харажатларини қоплаш учун иш билан таъминлаш зарурати сезилмоқда. 

Семинар давомида талабаларга тадбиркорликнинг асосий тамойиллари, муваффақиятли бизнес юритиш йўллари ва замонавий бизнес муҳитидаги имкониятлар, шунингдек, ўз бизнес ғояларини шакллантириш, уни режалаштириш, молиявий саводхонликни ошириш ва давлат томонидан кўрсатиладиган имтиёз ҳамда грантлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди. 

Иштирокчилар эса мустақил бизнес юритиш бўйича илк қадамини қўллаб-қувватлаш, бизнес асослари, бозор таҳлили, маркетинг стратегияси ва рискларни бошқариш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлди.

Ўқув семинар якунида 60 нафар талабага Навоий вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг махсус сертификатлари топширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири