Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мутолаа қилган инсон фикрлай олади... (+видео)
11:11 / 2020-04-06

Мутолаа қилган инсон фикрлай олади


#Мен_китоб_мутолааси_билан_бандман #chellenj давом этади. Навбатдаги қатнашчи таниқли тележурналист ва нотиқ Раҳим Жуманиёз.

– Ўзбек халқи азалдан ўз фикрига эга бўлган. Мутолаа қилган инсон фикрлай олади. Демак, халқимиз азал-азалдан мутолаани этагидан тутган, илмга ташна бўлган.

Онамнинг ўқиб берган китобларини эшитиб эсимизни таниб, мутолаага меҳр қўйганмиз. Ўша дамлар китоб бизнинг ҳаётимизга ўзгача файз бағишларди. Аста-секин ҳарф танидик. Ўзимиз китоб ўқишга киришдик. Ўша вақтлар бизда бир фалсафа бор эди: китобдан йироқлашсак, ўзимизни замондан қолиб кетаётгандек ҳис қилардик. Шунинг учун кўп-кўп китоб ўқирдик.

Китоб ўқисанг кам бўлмайсан, дерди онам. Ҳақиқатдан мутолаа туфайли қатордан кам бўлмадик. Нимагаки эришган бўлсак илмимиз туфайлидир. Ниманики ютқазган бўлсак илмсизлигимиз сабаб бўлди, деб биламан.