Бугунги кунда ҳар бир соҳанинг рақамли ривожланиши муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда бунга жиддий ёндашилмоқда. Аҳолига қулайликлар яратиш, тизимдаги шаффофликни таъминлаш ҳамда халқаро майдонда рақобатбардош соҳага айланиш учун рақамли тизим яратиш устувор вазифага айланди.
Шу мақсадда ижтимоий ҳимоя соҳасида “Мақсад – фаолият – натижа” тамойилини амалиётга жорий этиш доирасида мутахассислар учун тренинглар ўтказилди.
Қатнашчилар амалий машғулотлар орқали янги ишлаб чиқилган стандарт операцион тартиб-таомиллар (Standard Operating Procedures, SOPs)ни қўллашни ўрганиб, диагностик баҳолаш, техник маслаҳатлашувлар, методологик таҳлиллар ўтказиш кўникмаларини мустаҳкамлади.

Мазкур амалий машғулотларнинг афзаллиги шундаки, унда иштирокчилар ИҲМАнинг режалаштириш ва бюджетлаштириш жараёнлари изчиллиги, шаффофлиги ва давлат молиявий бошқарувининг натижага йўналтирилган бошқарув (РБМ) ва дастурий бюджетлаш талаблари билан тўлиқ уйғунлигини таъминлаш ҳақида янада кенгроқ тушунчага эга бўлди.
Шунингдек, ижтимоий ҳимоя дастурларини ўлчанадиган натижалар ва далилларга асосланган ҳолда тизимли равишда лойиҳалаш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш имконини берувчи яхлит асос ҳам кўриб чиқилди.
Ушбу тренингдан кўзланган мақсад инклюзив бюджетлаштиришни таъминлаш, мониторинг ва ҳисобот юритиш амалиётларини кучайтириш лаёқатини янада оширишдан иборат.
Мутахассислар жорий ёндашув асосида нафақат натижага йўналтирилган бошқарувнинг концептуал асосларини англаш, балки уларни бутун Агентлик бўйлаб тизимли равишда қўлланиладиган амалий воситаларга айлантириш имконини ҳам муҳокама қилишди.
Шербек Исломов,
ЎзА