Жаҳон матбуоти саҳифаларида
Sputnik. Ўзбекистон Статистика давлат қўмитасимутахассислари мамлакат аҳолисининг ҳар квадрат километрга зичлигини ҳисобладилар. Йил бошида бу кўрсатгич ўртача 78,6 нафар кишини ташкил этган.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 271 276 нафар кишини ташкил этади. Айни пайтда ўзбекистонликларнинг қарийб ярми (17,9 млн) шаҳарларда, 17,4 млн нафар киши - қишлоқларда истиқомат қилади. Ўзбекистон аҳолиси 2016 йилдан буён 3 млн нафардан ортиқ кишига кўпайган.
Ўзбекистонда 1989 йилдан кейин илк маротаба аҳолини миллий рўйхатга олишга тайёргарлик кўрилмоқда. 2019 йил февраль ойида мамлакат раҳбари 2022 йилда фуқароларни қайта ҳисоблаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди. Бироқ пандемия сабабли топшириқ муддати 2023 йилга кўчирилди.
***
Туркия Афғонистон шифохоналарига хайрия ёрдамини юборди
“Анадолу” ахборот агентлиги. Туркиянинг “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари” гуманитар ёрдам жамғармаси дори-дармонлар ва тиббиёт воситаларидан иборат тўртта юк машинасини Афғонистонга юборди. Ушбу гуманитар ёрдам Қобул, Ҳирот, Мозори-Шариф ва Қандаҳор каби шаҳарларидагишифохоналарнинг тиббий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.
Афғон халқи истило ва можаролар пайтида катта вайронагарчиликларни келтириб чиқарган ҳаёт қийинчиликларини бошдан кечирмоқда.
Қарийб 13 млн нафарга яқин афғон фуқаролари тез тиббий ёрдамга муҳтож, чункишифохоналарда дори воситалари етишмайди.
Туркиядан йўлга чиққаннинггуманитар ёрдам 10-12 кун ичида афғон заминига етиб боради.
***
Тожикистон қимматли металлар экспортини 30 фоига оширди
Avesta.Tj. Тожикистон қимматли металлар экспортини 30 фоига оширди, бу ўтган йилги мамлакат экспортининг 41,7 фоизидир. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги берган маълумотларга кўра, маҳсулотлар экспорти таркибида қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо металларни сотиш 41,7 фоизни ташкил этади.
Тожикистон статистика агентлигининг маълум қилишича, 2021 йилда мамлакат жами 896 млн. 697,2 минг долларга тенг қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ва металларни четга экспорт қилган.
И. Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА.