Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мутасаддиларга солиқ тушумларида ўсиш паст бўлган ҳудудларга бориб, ажратилган ресурслар самарасини таҳлил қилиш топширилди
11:37 / 2024-07-17

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Қайд этилганидек, йил бошидан 67 та туманда тушум 1,5 карра ошди. Масалан, Бахмал, Жалақудуқ, Фориш, Қўрғонтепа ва Гулистон туманларида ўсиш 2 баравар бўлган.  

Лекин Нукус, Оқдарё, Қизириқ, Мингбулоқ, Мирзо Улуғбек, Қибрай, Тойлоқ туманлари, Наманган ва Зарафшон шаҳарларида ўсиш суръатлари қолган ҳудудлардан анча орқада экани, Шуманайда эса умуман ўсиш бўлмагани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга солиқ тушумларида ўсиш паст бўлган ушбу ҳудудларга бориб, ажратилган кредит, субсидия, давлатдан берилган ресурслар самарасини таҳлил қилиш топширилди.

Таҳлил якунларига кўра ушбу ҳудудлар ҳокимининг биринчи ўринбосари ва солиқ раҳбарлари фаолиятига баҳо берилади.

Ушбу туманларда ҳамда ҳар бир вилоятда республикадан ёрдам олаётган энг оғир биттадан туманда тушумни 2 карра ошириш бўйича намуна яратиш вазифаси қўйилди.

ЎзА