Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мутасаддиларга Администрация томонидан жойларга кўмир етказиб бериш вазифаси юклатилди
23:08 / 2022-12-09

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаковнинг таъкидлашича, “Ўзтрансгаз”га қарашли компрессор станцияларида ҳам жиддий камчиликлар мавжуд. Жами 37 та агрегатдан 21 таси таъмирталаб.

Президент Администрацияси ўтказаётган йиғилишда ҳудудларда йўл қўйилган чеклов ва юз берган авариялар оқибатида электр энергиясининг узилиши аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётгани айтилди. Масалан, Бухоро, Навоий, Фарғона ва Тошкент шаҳрида 1485 та маҳалла куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раиси Улуғбек Мустафоевга республика ҳудудларида аварияларни бартараф қилиш бўйича бригадалар сонини кўпайтириш ва аварияларни тўлиқ бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берилди.  

Таъкидланишича, кўмир етказиб бериш кўрсаткичлари Қашқадарё вилоятининг Кўкдала (20 фоиз) ва Қарши (38 фоиз) туманларида ҳамда Навоий вилоятининг Кармана туманида (22 фоиз) анча паст даражада қолмоқда.

Ана шулардан келиб чиққан ҳолда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев, «Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари Эркин Якубов, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси Ҳусниддин Хасиловга кўмир етказиб бериш бўйича тасдиқланган етказиб бериш графиги ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди.  

ЎзА