Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мутасаддиларга 1 апрелга қадар жойларга чиқиб, муҳандислик мактаблари учун коллежлар базасини аниқлаш топширилди
19:09 / 2023-01-10

Хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатларини таъминлаш, мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Маълумки, Президент Мурожаатномасида муҳандисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш алоҳида вазифа қилиб белгиланган.

Мутасадди вазирларга тармоқлар раҳбарлари билан биргаликда 1 апрелга қадар жойларга чиқиб, муҳандислик мактаблари учун коллежлар базасини аниқлаш, хорижий мутахассисларни жалб қилиб, мактабларнинг йўналишлари ва дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

Инвестиция, саноат ва савдо вазири Л.Қудратов олдига тармоқлар билан тизимли ишлаш, саноат кооперациясини кенгайтириб, 6 миллиард долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, ишга тушадиган 304 та стратегик ва йирик лойиҳалар устидан ҳафталик он-лайн мониторингни йўлга қўйиш топширилди.

Бош вазир ўринбосари Ж.Хўжаев туманларга бориб, ҳудудий инвестиция дастурларига кирган 3 мингга яқин лойиҳаларни вақтида ишга туширишга жавоб бериши, мавжуд муаммоларни жойида тезкор ҳал этилишини таъминлаш, ҳар бир туман ва шаҳарда камида 50 миллион доллар қўшимча инвестиция жалб қилиш учун масъул бўлиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

ЎзА