Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мутасаддилар қишга тайёргарлик жараёни билан танишди
12:57 / 2020-11-06

Вилоятнинг энг чекка, тоғли ҳудудидаги туманда қишга жиддий тайёргарлик кўриш талаб этилди. Шу боис бу йил ҳам иситиш мавсумига анча барвақт киришилди.

Республика энергетика вазирлиги масъуллари Жиззах вилояти Бахмал туманидаги маҳалла ва қишлоқларда бўлиб, қишки иситиш мавсуми олдидан аҳолининг энергия ресурслари билан таъмионти билан танишди. Учрашув давомида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг таббий газ ва электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шу куни бўлиб ўтган халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими Мусо Анорбоев аҳоли хонадонларини ва ижтимоий муассасаларни қиш-куз мавсумида энергия билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган масалалар ҳақида батафсил малъумот берди.

Туманга ушбу масалани ўрганиш учун келган республика энергетика вазирининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича штаби бошлиғининг ўринбосари Акмал Эшонқулов ҳамда вазирлик тизимидаги ҳудудий ташкилот, корхона мутасаддиларининг иштирок этиши кун тартибидаги масалалар муҳокамасида, муаммоларни ҳал этишда амалий аҳамиятга эга бўлди. Туман кенгаши депутатлари чиқишларида, саволларида ўзларининг сайлов округларидаги аҳолининг мазкур масала бўйича муаммолари ечимларига ва аҳолининг талабларига аниқ жавоб олишга ҳаракат қилди.

Вилоятнинг энг чекка, тоғли ҳудудидаги туманда қишга жиддий тайёргарлик кўриш талаб этилди. Шу боис бу йил ҳам иситиш мавсумига анча барвақт киришилди.

Жумладан, туман электр тармоқлари тизимини қишга тайёрлашда 29 та транспформатор пункти ва 119 километр ҳаво тармоқлари мукаммал,125 та транспорматор ва 273 километр ҳаво тармоқлари жорий таъмирланди.

Туман бўйича 188 дона газ тақсимлаш пунктлари техник тафтишдан ўтказилди ва 3 таси мукаммал таъмирланди. 5,7 километр узунликдаги газ қувурлари босим остида синалиб, ҳаво тозаланди, 6,8 километр қувурларининг техник ҳолати махсус аппарат орқали текширилди.

Суюлтирилган газни ташиб келтириш, сақлаш, баллонларга тўлдириш ва аҳолига етказиш жараёнини тўлиқ автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида, тумандаги 12 минг 535 та истеъмолчиларга ID-карталар бериш ва 13 мингта маиший газ баллонларига электрон чиплар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 3 минг 883 та истеъмолчиларга ID-карта ва 3 минг 513 та маиший газ баллонларига электрон чип ўрнатилди.

Қишга тайёргарликдаги энг зарур юмушлардан бири – туманнинг табиий газ етиб бормаган ҳудудлардаги ижтимоий муассасаларни, аҳоли хонадонларини кўмир билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Сессия муҳокамаларида кўмир таъминоти ва унинг сифати бўйича айрим муамоли масалаларни ҳал қилишга энергия вазирлиги ва вазирликнинг ҳудудий ташкилотлари жалб этилди.

– Адолатни айтганда, кейинги йилларда туман аҳолисининг турмуш фаравонлигини ошириш, коммунал хизматларни яхшилашда жуда кўп ишлар қилинаётир, – дейди туман кенгаши депутати Шерқул Қодирқулов. – Жумладан, мен сайланган округ ҳудудидаги Дўстлик маҳалласида электр узатиш тармоқлари жуда эскириб кетганлиги боис энергия таъминотида узилиш кўп бўларди. Бу йил иккита эски трансформатор юқори қувватли янгилари билан алмаштирилди. 4,3 киломерт ҳаво тармоқлари янгидан тортилиб, муаммоларга барҳам берилди. Газ таъминоти ҳам яхшиланди. Бу ишдан аҳоли жуда мамнун.

Сесиядан сўнг вазирлик штаби аъзолари ҳудудий ташкилотлар мутасадилари, ҳокимлик, сектор раҳбарлари, депутатлар билан биргаликда қишлоқ ва маҳаллаларга чиқиб аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Учрашувларда аҳоли томонидан газ, электр энергияси, кўмир, ичимлик суви таъминоти масалалари бўйича мурожаатларида кўтарилган масалалар ўрганилиб, ҳал этиш юзасидан зарур чоралар белгиланди.

Учрашувларда эҳтиёжманд, камбағал оилаларга 100 тонна кўмир ва 30 та суюлтирилган газ баллони тарқатилди.

– Республикамиз ҳукумати, туманимиз ҳокимлиги вакиллари оилавий шароитимиз билан танишиб текинга газ балони берганидан беҳад хурсанд бўлдим, – дейди Муғол қишлоғида яшовчи уч нафар фарзанднинг онаси Лобар Қаюмова. – Рўзғордан орттириб газ балони олишга маблағ тополмаётган эдим. Энди қишда қийналмайдиган бўлдим. Давлатимиз биз каби ночор оилаларни қишда ўз ҳолига ташлаб қўймаётгани учун жуда миннатдорман.

Учрашув давомида аниқланган табиий, суюлтирилган газ, электр энергияси, кўмир таъминотидаги ва қишга тайёргарлик билан боғлиқ бошқа муаммоларни ҳал этиш юзасидан энергетика вазирлиги, унинг ҳудудий ташкилотлари, туман ҳокмлиги томонидан зарур келишувлар, тезкор чора-тадбирлар режалари белгилаб олинди.