Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мутасаддилар бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари билан суҳбатлашди
16:22 / 2025-06-24

Тошкент вилоятида жойлашган “Янгиобод” спорт базасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун яна битта замонавий бокс зали қуриб берилади.

Бу ҳақда Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятининг “Янгиобод” спорт базасида терма жамоа машғулотларини кузатиш ҳамда спортчи ва мураббийлар билан мулоқоти жараёнида айтиб ўтилди.  

Спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, терма жамоа бош мураббийи Тўлқин Қиличев, мураббийлар штаби аъзолари, етакчи боксчилар иштирокида ўтган учрашувда жорий йилдаги асосий мусобақалар, тайёргарлик режаси, ҳар бир спортчининг жисмоний ва руҳий ҳолати, кунлик машғулотлар режаси, яратилган шарт-шароитлар каби қатор масалалар хусусида фикр юритилди.  

Шунингдек, ўзбекистонлик боксчилар билан қўшма ўқув-машғулот йиғинида қатнашаётган Украина эркаклар ва аёллар терма жамоаси аъзолари билан ҳам суҳбат ўтказилди.  

Муҳокамалар давомида мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда тайёргарлик самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юкланди. “Янгиобод” спорт базасида боксчилар учун замонавий қулайликларга эга яна бир зал қуриш таклифи қўллаб-қувватланди.  

Т.Рўзиев, ЎзА