Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мутафаккир бобомиз ижодига бағишланган темaтик флешмоб ўтказилди
15:56 / 2026-02-10

Шоир ва мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тошкент халқаро аэропортида ҳам ушбу кун муносабати билан маърифий тадбир ташкил этилди. 

“Uzbekistan Airports” ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида аэропортнинг учиш залида ўтказилган темaтик флешмоб доирасида Алишер Навоий ижоди кенг тарғиб этилди. Шермат Ёрматов номидаги Миллий ёшлар хори солистлари буюк шоир ғазал ва шеърларини мусиқий ижрода тақдим этиб, йўловчилар ва меҳмонларга Навоий меросини замонавий талқинда ҳис этиш имкониятини яратди. 

Мазкур маданий тадбир Шаржа, Теҳрон, Миср, Москва, Олмаота, Тожикистон, Бишкек, Туркия ва бошқа йўналишлар бўйича парвозга тайёрланаётган мингдан ортиқ йўловчини қамраб олди ҳамда аэропорт муҳитини маънавият руҳи билан бойитди. 

Жойларда бу каби тадбирлар давом этмоқда. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА