Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллик марафони кончиларни бир сафга жамлади
12:52 / 2022-08-29

Навоий шаҳридаги “Ёшлик” сунъий кўли атрофида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида “НКМК” АЖ, “Навоийуран” ДК ва “НКМК жамғармаси” ДМда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ўртасида югуриш бўйича марафон ўтказилди.

Шу кунларда юртимизда байрам шукуҳи кезмоқда. Жойларда энг улуғ, энг азиз айёмга бағишланиб турли байрам тадбирлари, маънавий-маърифий кечалар, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида кенг қамровли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, айни кунларда унда назарда тутилган тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Беллашув аввалида иштирокчилар икки - 18-35 ёшлилар ва 35-60 ёшлилар гуруҳига сараланди. Шундан сўнг, меҳнат жамоалари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, спортни янада оммалаштиришга қаратилган беллашувга старт берилиб, югуриш ихлосмандлари кўл бўйлаб белгиланган йўналишда ҳаракатланди.

[gallery-8543]

– Спорт соғлик гарови, дейишади. Шу боис, доимо ишчи-ходимларимиз ўртасида турли мусобақаларни ўтказиб келяпмиз, – дейди “Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт клуби директори Соҳиба Қиличова. – Қаранг, спорт иштиёқмандлари шу қадар кўп эканки, кўл бўйи юзлаб спортсеварларга тўлиб кетди. Бирин-кетин иштирокчилар финиш чизиғига етиб келди. Улар орасида ёшларимиз қаторида, ёши улуғлар ҳам бор.

Марафонда 1-ўринни қўлга киритган ғолибларга велосипед, 2-ўрин соҳибларига телевизор, 3-ўрин совриндорларига мобиль телефон, шунингдек, фаол иштирокчиларга ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Бу каби тадбирлар Учқудуқ шаҳри ва Зафаробод қўрғонида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.

 

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА