Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллик дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлайди
10:16 / 2025-08-26

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитада “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир аввалида меҳмонлар қўмита ҳудудидаги миллий маданий марказлар павильонларига ташриф буюриб, турли миллатларнинг урф-одат ва қадриятлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбирни қўмита раиси ўринбосари Бекзод Шукуров очиб берди.  

– Мустақиллик йилларида мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик давлат сиёсати даражасига кўтарилди, – деди Б.Шукуров. – Бугун дунёдаги нуфузли ташкилотлар ҳам Ўзбекистон тажрибасини эътироф этмоқда. Шу боис, биз олдимизга қўйган энг асосий вазифа – қўлга киритилган ютуқларни асраб-авайлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Тадбирда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорлик борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берилди. Биродар шаҳарлар альянси раиси Зокир Абидов эса дунё мамлакатлари билан дўстлик ришталари тобора кенгайиб бораётганини қайд этди.

Давра суҳбатида иштирокчилар мустақиллик халқимизни бирлаштирувчи қудратли куч эканини, у юртимизни янги тараққиёт босқичларига олиб чиқаётганини таъкидладилар. Шу билан бирга, халқаро ҳамкорлик кўприкларини янада кенгайтириш барчамизнинг умумий вазифамиз эканига урғу берилди.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА