English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллик – буюк неъмат
17:56 / 2025-09-12

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Мустақиллик – буюк неъмат!” мавзуида маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ёзувчи ва шоирлар иштирок этиб, талаба-ёшларга мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқлар, адабиёт ва маданият ривожи, ёшларга хусусан, талабаларга яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида атрофлича сўз юритди.

Шунингдек, миллий қадриятларни асраш, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашда адабиётнинг ўрни ҳақида батафсил тўхталди.

Тадбир давомида мустақиллик йилларида адабиёт ва санъат, илм-фан соҳаларида эришилган ютуқлар, маънавий меросимизни асраб-авайлашда ёшларнинг роли, ёш авлодга миллий ғоя ва қадриятларни етказишда адабий асарларнинг ўрни ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, бундай учрашувлар ёшларда миллий ўзлик, ватанпарварлик туйғулари шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Гулноза Бобоева, ЎзА