Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллик байрамига бағишланди
21:36 / 2023-08-19

Нукус шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Нукус шаҳар кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан қурамиз!” мавзусида мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами олдидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, Нукус шаҳар кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, партия фаоллари, Ўзбекистон Карлар жамияти ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ногиронлиги бўлган ёшлар иштирок этди. 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов, ҳамкор ташкилотлар вакиллари тадбир иштирокчиларини яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами билан табриклаб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, эришилган ютуқлар, келгусидаги мақсад ва вазифаларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди. 

Тадбир давомида партия дастурий мақсадларини амалга оширишда, аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этаётган фаолларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА