Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллик байрамида МИБ ходимлари беллашди
09:22 / 2022-09-03

Наманганда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғоясини ўзида мужассам этган спорт мусобақалари ўтказилди.

Давлатобод туманидаги 1-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган мусобақада Бюронинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари стол тенниси, шахмат бўйича ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақа низомига асосан стол тенниси бўйича дастлаб иштирокчилар қуръа натижаларига кўра, гуруҳларга бўлинган ҳолда куч синашди. Гуруҳ ўйинларида юқори ўринларни эгаллаган ходимлар ғолиблик борасидаги курашни давом эттирди. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида МИБ инспектори Абдулбосит Ҳамроевни енган Бюронинг вилоят бошқармаси молия-хўжалик бўлими бошлиғи Баҳромжон Қўзиев биринчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда қўли устун келган Янги Наманган тумани бўлими давлат ижрочиси Ойбек Нўъмонов ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.

“Ақл гимнастикаси”, дея таъриф бериладиган шахмат мусобақаси ҳам қизғин кечди. Унда саккиз нафар иштирокчи ўз иқтидорини намойиш этди. Финал “жанги”да Жавлон Каттахўжаевни мот қилган Муроджон Муллахов муваффақиятга эришди. Кучли учлик эса Бекзод Мирзаевга насиб қилди. 

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА