Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллик байрами тадбирларини ўтказиш тартиблари белгиланди
12:18 / 2021-08-27

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилади.

Қайд этилишича,  юртимизда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари нисбатан барқарорлашаётгани инобатга олиниб, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами тадбирларини кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида:

Корақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгил очар дастурларни ташкил этиш борасидаги тегишли ташкилотлар томонидан берилган таклифлар маъқулланди.

Мустақилликнинг ўттиз йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишни таъминлашга масъуллар томонидан байрам тадбирларига ташриф буюрувчилар ниқоб тақишлари, ижтимоий масофа сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиши устидан назоратини кучайтиришни таъминлаш шартлиги белгиланди.

 

М.Тошқораева, ЎзА