Ҳудудларда, турли ташкилот ва идораларда Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги олдидан байрам тадбирлари, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири "Микрокредитбанк"да бўлиб ўтди. “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Дўстлик" ордени соҳиби, истеъдодли шоира Зулфия Мўминова иштирок этди.
Ижодий учрашувда шоира ўз ижодидаги шеърларидан ўқиб, истиқлолнинг қадри нақадар улуғлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Банк бошқарув раиси ўринбосари Икром Жуманиёзов ҳам банк ёшлари билан мустақиллик ва маънавият тўғрисида суҳбатлашди.
Тадбир давомида «Энг яхши китобхон» танловининг иккинчи босқич ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир давомида ташкил этилган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» номли диктантлар танловида банк ходимлари иштирок этишиб, ўзларининг давлат тилида иш юритиш бўйича кўникмаларини яна бир бор синовдан ўтказишди.
Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси томонидан тақдим этилган китоблар жамланмаси табдир иштирокчиларига ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.
Банк Ахборот хизмати