Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Академия” кўргазмалар залида Рассомлик маҳорат устахонасининг стажёрлари – истеъдодли ёш рассомларнинг “Ҳаётийлик ва гўзаллик билан тўлдирилган ижодкорлик” номли кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғояси асосида ташкил этилган кўргазмада истеъдодли рассомлар Алишер Ҳамдамов, Эрик Қулманов, Саидбек Собирбоев, Улуғбек Юсупов, Йигитали Саттаров, Дилбек Тўхтақулов, Достон Рўзибоев, Сарвиноз Қосимова, Саида Жалилова ва Нилуфар Cаъдуллаеваларнинг рангтасвир, графика, миниатюра жанрида яратилган асарлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Ушбу рассомлар ўз асарларида юртимиз ҳаётида мустақиллик йилларида рўй берган улкан ўзгаришларни ёрқин ва бетакрор рангларда, маҳорат билан ифода этган. Муаллифлар томонидан яратилган 60 дан ортиқ ижод намуналарини кузатаркансиз, уларда Ватанга муҳаббат, ғурур ва ифтихор туйғуларини англаш мумкин.
[gallery-8505]
Гулноза Бобоева, Ойбек Пардаев(сурат)ЎзА