Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишланган маданий дастурлар ўзгача руҳда бўлади (+видео)
16:39 / 2025-08-21

“Мустақиллик – 34 йил”

Хабарингиз бoр, Ўзбекистoн Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Президент қарoри қабул қилиниб, амалий ишлар аллақачон бошлаб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистoн Республикаси Президентининг 2025 йил 11 июлдаги “Ўзбекистoн Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарoрига асoсан, мазкур санага бағишланган байрам тадбирлари “Ватан учун, миллат учун, xалқ учун!” деган эзгу ғoя асoсида ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республикамиз бўйлаб ўтказилаётган фестиваллар, гала-концертлар, мустақиллик ғоясини тараннум этувчи куй-қўшиқлар ҳеч шубҳасизки халқимиз қалбидан жой олиб, барчани эзгуликка, Ватан учун, халқ учун, олий мақсадимиз учун бирлашишга чорлайди. Анъанага кўра бундай тадбирларда илм-маърифат, адабиёт ва санъат аҳли, киноактёр, таниқли хонандалар юртимиз бўйлаб учрашувлар ташкил этиб, чекка туман, маҳаллалар, овулларгача кириб боришади, одамларимизга ва юртимизга келаётган минглаб сайёҳларга зиё ва яхши кайфият улашишади.

Ушбу байрамга тайёргарлик кўриш доирасида Маданият вазирлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, жойларда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Маданият вазирлиги Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Баҳром Усмоновнинг фикрича, бу йилги байрамда юртдошларимизга бир қатор янги дастурлар, томошалар тайёрлаб қўйилган.

– Республикамизнинг ҳар бир бурчагида, туманларда бўлаётган, овулларда ва қишлоқларда ўтаётган ҳар бир тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари, унинг актёрлари, хонандалари, созандалари, раққос ва раққосалари, умуман ижодкорларнинг барчасини меҳнати ётади, - дейди Б.Усмонов. - Бугун бутун республикада бўлаётган байрам кайфиятининг асосий ташкилотчиларидан бири Маданият вазирлиги. Сўнгги йилларда эришилган ютуқларимиз бу спорт бўладими, туризм соҳаси бўладими, маданият, таълим, иқтисодий йўналишлар бўладими, ҳар бирида эришилган ютуқларимиз лавҳалари мана шу инсонлар меҳнати билан саҳнада кўринади.

Янги Ўзбекистон номи билан, Янги Ўзбекистон шиори билан, ғояси билан ҳар бир ижодкорларимизни саҳнада қиладиган ишлари мазмунан шуни очиб бера олишига эришишимиз лозим. 

– Ўтган йилги байрамдан бу галги байрамнинг фарқи нималарда намоён бўлади?      

– Бутун дунёга интилаётган Янги Ўзбекистоннинг санъати замонавий технологияларга ўтиш жараёнини бошидан кечирмоқда. Шу технологияларни саҳнада томошабинларнинг кўз олдида ишлатиш ва уни намойиш қилиш билан катта ғоялар илгари сурилмоқда... (давоми видеода) 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tqHeYxWjc5Y" title="Mustaqilligimizning 34 yilligiga bag‘ishlangan madaniy dasturlar o‘zgacha ruhda bo‘ladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА