Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Сўхда аэродром ишга тушади
15:24 / 2021-04-16

Президентимизнинг 2020 йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида анклав ҳудудда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Туманга кичик авиация транспорти қатнови йўлга қўйиш мақсадида “Навобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси ташкил этилмоқда. Унинг ҳудуди 7 гектар бўлиб, узунлиги 700 метрдан иборат.  

Қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан 6 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилиб, кутиш зали, овқатланиш шохобчаси, савдо нуқтаси, дам олиш жойларини ӯзида қамраб олган замонавий мажмуа бунёд этилмоқда.  

Ишларни сифатли ва ўз муддатида бажариш мақсадида барча зарурий техникалар ва юқори малакали ишчи кучи жалб этилган.  

–Республикамизнинг барча ҳудудларида йўлсозлик йўналишида фаолият юритганман, – дейди 70 ёшли автогрейдерчи Зокиржон Мамажонов. 

– Йўл қуриш савоб дейишади ота-боболаримиз. Президентимиз эътибори туфайли Сўх туманида аэродром қурилмоқда. Шу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида бугун ушбу жаннатмакон гўшада хизмат қилмоқдамиз.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрамига қадар қурилиш ишлари якунига етиб, аэродром фойдаланишга топширилади.

 

М. Сулаймонов, ЎзА