Сирдарё вилоятдаги таълим муассасаларининг 11-синфини 8 минг 734 нафар, 9-синфни 14 минг 116 нафар ўқувчи битирмоқда. “Илмни қадрланг, илмга интилинг” шиори остида ўтказилган “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари Гулистон шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактабида ҳам кўтаринки руҳда ўтди.
Ушбу тадбирда вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев иштирок этиб, Президентимизнинг битирувчи ёшларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шу билан бирга уларни мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишлари, жамиятга нафи тегадиган мутахассислар бўлиб етишишларига умид билдирди. Бугунги олиб борилаётган ислоҳотларнинг давомчиси ва буюк аждодларнинг муносиб авлоди, бу жаннатмакон юртнинг ҳақиқий меросхўри эканлиги, улар учун барча шароитларни яратиш ҳар бир раҳбарнинг зиммасидаги муқаддас бурч ва вазифа эканлиги таъкидланди.
[gallery-12050]
Мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналари “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича тақдирланди. Уларга эсдалик совғалари топширилди.
Ш.СУЯРОВ,
Ш.ОРТИҚБОЕВ, (сурат) ЎзА