Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустаҳкам оила – жамият таянчи
12:04 / 2023-08-11

Андижон шаҳридаги Ёшларни оилага тайёрлаш марказида "Оилада урф одат ва анъаналарнинг ўрни, оилавий ажримларнинг олдини олиш” мавзусида психологик тренинг ўтказилди.

Андижон вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Андижон шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида ўтказилган тренингда Андижон шаҳридаги 94 маҳалла фуқаролар йиғини Хотин-қизлар фаоллари, шифокорлар, отинойилар ҳамда шаҳар ФХДЁ бўлимига никоҳдан ўтиш учун ариза топширган қизлар иштирок этди.  

– Оилани муқаддас билиш, уни кўз қорачиғидек асраш, эъзозлаш, мустаҳкамлигини таъминлаш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган қадриятдир, – дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Гулнорахон Абдуллаева. – Қолаверса, мамлакатимизда айниқса, кейинги йилларда оилаларни мустаҳкамлаш, оиланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, маданий-маиший турмуш шароитларини яхшилаш, уни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳар қандай мамлакат тараққиёти ўша юртнинг оилалари мустаҳкамлиги, барқарорлиги ва манфаатлари билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Қолаверса, ҳар бир инсон учун оила бу умрнинг бошланиши, барча эзгуликларнинг муқаддимасидир. Зеро, инсонлар ўз бахти ва саодатини энг аввало, оиласи билан боғлайди. Яъни, ўз уйи, оиласида бахт топган инсонгина ўзини жамиятда эркин ва тўлақонли ҳис этади.

Тадбир аввалида оила қуриш арафасида турган қизлар билан ўтказилган суҳбатда ана шу ва оила қадриятлари билан боғлиқ қатор мавзулар хусусида сўз юритилди.  

Тренинг машғулотларида Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мутасаддилари, шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис Г. Бобожонова, шаҳар ФҲДЁ бўлими ходими З.Турғунова, шаҳар бош отинойиси А.Зияева томонидан ёшларга оиланинг ҳуқуқий асослари, оилавий муносабатлар, оила бюджети, саломатлик гигиенаси, муқаддас динимизда оилада келин-куёв, қайнона-қайнота, оила бошқа аъзоларининг ҳуқуқ, бурч ва вазифалари қандай эканлиги ҳақида кенг тушунча ва маълумотлар берилди.  

Шунингдек, маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, ажримларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича хотин-қизлар фаолларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди. Уларга мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш ва янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.  

Якунда семинар–тренингда иштирок этган қизларга сертификатлар топширилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (фото),

ЎзА