Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустаҳкам ҳамкорлик ва ташқи бозорга йўл
16:03 / 2017-04-20

Навоийда ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказилди.

Навоийда ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда 250 ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотлари билан қатнашди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур ярмарка рақобатбардош, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқараётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан йирик саноат корхоналарининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётир.

Ярмаркада вилоятда маҳаллийлаштириш дастури асосида ўзлаштирилаётган янги маҳсулот турлари иштирокчилар эътиборини тортди. Хусусан, маиший техникалар ва буюмлар, замонавий тиббиёт маҳсулотлари, кимё ва кон саноати учун зарур буюмлар рақобатбардошлиги билан ажралиб турди.

– Корхонамизда коммунал ва бошқа тизимда ишлатиладиган иккиламчи полиэтилен қувурлар тайёрланади, – дейди Кармана туманидаги “Озодбек пласт” масъулияти чекланган жамияти директори Маҳлиё Ражабова. – Айни пайтда 11 киши меҳнат қилаётган корхонада тайёрланаётган турли диаметр ва қалинликдаги қувурларга талаб ортмоқда. Жорий йилда йўлаклар учун мўлжалланган брусчатка ва бетон плиталар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Ярмаркада харидорлар ва ишлаб чиқарувчилар билан қатор шартномалар имзолаб, пеноблок ишлаб чиқариш линиясини харид қилиш бўйича ўзаро келишувга эришдик. Энди янги турдаги маҳсулот тайёрлаб, даромадни кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратишни режалаштирмоқдамиз.

Ярмаркада қулай банк хизмат турлари, қишлоқ хўжалигидаги янгиликлар ҳамда маҳаллийлаштириш дастури асосида сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар кенг намойиш этилди.

Тадбир якунида ишлаб чиқарувчилар ўртасида янги техника ва воситалар, технологиялар, маҳсулот ҳамда хизматларни харид қилиш юзасидан 80 миллиард сўмликдан ортиқ ички, қарийб 4 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланди.