МУСТАҚИЛЛИК НЕЪМАТИ: фаолияти кенгайтирилган корхона туман бюджетига 1 миллиард сўмдан кўп фойда келтирди
Кластерга 170 боғ ва мева-сабзавотчилик фермер хўжаликларини бириктириш орқали етказиб берилган уруғ ва кўчатлар парваришланиб, 340 гектар майдонда помидор етиштирилди.
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Агро-Восток” МЧЖ фаолияти кенгайтирилиб, лойиҳа қиймати 12 миллиард сўмлик томат пастасини қайта ишлаш ҳамда асептик қадоқлаш ускуналари олиб келиб ўрнатилди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, лойиҳа доирасида туманда мева-сабзавотчилик кластери ташкил этилди.
Кластерга 170 боғ ва мева-сабзавотчилик фермер хўжаликларини бириктириш орқали етказиб берилган уруғ ва кўчатлар парваришланиб, 340 гектар майдонда помидор етиштирилди.
Бугунги кунда кластер фермер хўжаликлари ва томорқа эгалари етиштирган помидорларни келишилган нархда сотиб олмоқда.
Кластер йилига 15 минг тонна помидор маҳсулотини қайта ишлаш ҳисобидан 2 минг 500 тонна томат пастасини 5 миллион АҚШ долларига экспорт қилишни мўлжалламоқда.
Фаолияти тўхтаб қолган МЧЖнинг қайта ишга тушиши натижасида 340 мавсумий иш ўрни яратилди. Шунингдек, туман бюджетига 1 миллиард 166 миллион сўм фойда келтирилди.