Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ТУҲФА: Ўзбеккино 10 дан ортиқ фильмнинг телепремьерасини тақдим этади (видео)
16:56 / 2020-08-26

Мансур Абдухолиқовнинг "Тенгиз" бадиий фильми ҳозирда қорақалпоқ тилига ҳам дубляж қилинмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги юртдошларимизга байрам туҳфаси сифатида 10 дан ортиқ бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмларнинг миллий телевизион намойишини тақдим этади.

Мустақиллик байрами кунлари “Тенгиз”, "Авлоний" бадиий фильмлари, “Қўқон шамоли” кўп қисмли фильми, “Халқ юраги”, “Бастакор”, “Сузук ота”, “Санъатдаги Санъат”, “Фильм чизаётган мусаввир”, “Гумбаз остидаги мўъжизалар”, "Орол – дардим менинг" ҳужжатли фильмлари, “Автосаргузаштлар”, “Самарқанд нони”, “Зағча”, “Қалдирғоч билан майна”, “Чархпалак-3” ва “Чархпалак-4” мультфильмларининг миллий телепремьераси бўлиб ўтади. Шунингдек, 9 май куни телепремьераси ўтказилган “Илхақ” бадиий фильми ва июнь ойида премьера қилинган “Сабру садоқат” сериали ҳам яна бир бор телевидение орқали намойиш этилади.

Мансур Абдухолиқовнинг "Тенгиз" бадиий фильми ҳозирда қорақалпоқ тилига ҳам дубляж қилинмоқда. Тез кунларда ушбу фильмнинг Қорақалпоғистонда ҳам катта премьераси бўлиб ўтиши кутилмоқда. Яна бир фильм Дилмурод Масаидовнинг "Қўқон шамоли" киноасари бўлиб, унинг тақдимоти 2019 йилда бўлиб ўтган эди. Эндиликда "Қўқон шамоли" фильми асосида томошабинлар эътиборига 5 қисмли сериал тақдим этилади. Катта намойиши кутилаётган фильмлардан яна бири "Халқ юраги" ҳужжатли фильми ёш режиссёр Шохруҳ Расулов томонидан суратга олинган. Ҳужжатли фильмда Тошкентдаги Адиблар хиёбони ва у ерда ҳайкаллари ўрнатилган шоир ва ёзувчилар ҳақида ҳикоя қилинади. 2019 йил премьераси ўтказилган "Авлоний" фильми ҳам юқоридаги рўйхатдан ўрин олган. Фильм Тоҳир Маликнинг “Қалдирғоч” асари асосида суратга олинган. Сценарий таниқли адиб Тоҳир Малик ва Муқаддас Усмоновалар қаламига мансуб. Фильм режиссёри Музаффар Эркинов.

Байрам туҳфаси сифатида тақдим этилаётган фильмларнинг телевизион премьералари 29 август – 5 сентябрь кунлари мамлакатимизнинг давлат ва нодавлат телеканалларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


"Ўзбеккино" Mиллий агентлиги Ахборот хизмати.
Реклама ҳуқуқи асосида.