Мустақил таълимми ёки мадраса сабоқлари?
Биз устоз олимнинг фикрлари ва хулосаларини тўла қўллаб-қувватлаган ҳамда эътироф этган ҳолда бу масалада айрим фикр-мулоҳазаларимизни билдиришни лозим топдик.
Муштарийларга маълумки, журналист Дилшод Каримовнинг 2020 йил 5 июлда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида эълон қилинган Самарқанд Давлат университети ректори, профессор Р.И.Холмуродов билан «Ўзбекистонда илм-фаннинг янги ренессанс даври бошланмоқда» номли суҳбат-мақоласи эълон қилинди.
Ушбу мақолада муаллиф нафақат тарихчи олимлар, балки бутун илм аҳли, зиёлилар орасида ечимини кутаётган муаммо – олий таълим тарихини тадқиқ этишдек долзарб масалани кун тартибига қўйиб, Самарқанд Давлат университетининг ёши ворисийлик анъаналарига кўра 600 йилдан кам эмас, деган илмий хулосаларни берган. Биз устоз олимнинг фикрлари ва хулосаларини тўла қўллаб-қувватлаган ҳамда эътироф этган ҳолда бу масалада айрим фикр-мулоҳазаларимизни билдиришни лозим топдик.
Цивилизациялар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, дунё тарихидаги қадимги даврлардан бошлаб фаолият кўрсатган олий мактаблар, мадрасалар ва университетлар гарчи бизнинг бугунги тасаввуримиздаги университетлар каби ташкил этилиб, фаолият юритмаган бўлсада, улар ўз даври учун юксак инқилобий воқелик эди. Кўпчилик тадқиқотчиларнинг олий таълим даргоҳлари дастлаб Европада пайдо бўлган, деган фикрига тўла қўшилиб бўлмайди.

Сабаби, олий таълимнинг пайдо бўлиши кўп ҳолларда ҳудудлардаги фаол тарихий-маданий жараёнлар, ижтимоий-иқтисодий барқарорлик билан бевосита боғлиқ эди. Аммо, муаллиф ўз мақоласида олий таълим тизими даставвал қаерда пайдо бўлди, деган масалани кўтармайди. Зеро, бу алоҳида ўрганилиши лозим бўлган масала.
Биз эътибор бермоқчи бўлган масала шундаки, муаллиф тўғри таъкидлаганидек, юртимиздан жаҳон цивилизацияси тараққиётига улкан ҳисса қўшган, биз номларини билиб-билмаган кўпдан кўп алломалар етишиб чиққанлар. «Лекин, табиий бир савол туғилади: ушбу инсонлар ақл-тафаккур, илм-фан, маънавият-маърифат бобида қандай қилиб бундай олий мақомга эришган? Улар қаерда ўқиган, кимлардан таълим олган?». Илмий-маърифий нуқтаи назардан ниҳоятда ҳақли саволлар.
Ушбу саволларга тўла бўлмасада (чунки манбалар кам), қисман жавоб излашга ҳаракат қиламиз. Демак, мақолада дунёнинг турли бурчакларидаги илк олий таълим даргоҳларида, аввало диний фанлар, сўнг эса, дунёвий фанлар ўқитилганлиги таъкидланади. Бу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, VIII асрга қадар Ўрта Осиё халқлари турли-туман динларга эътиқод қилар, ҳар хил ғоялар ва таълимотлардан яхши хабардор эдилар.

Бу хусусда америкалик олим Фредрик Старр шундай эътироф этади: “Дунёнинг ҳар қандай бошқа бурчагида интелектуал жиҳатдан бунданда «бағрикенг» минтақани тасаввур қилиш мушкул”. Ислом динининг ниҳоятда бағрикенг эканлиги эса, ҳаммамизга маълум. Шу нуқтаи назардан қадимги олий таълим даргоҳларида, аввало, диний таълимот устунлик қилганлиги ойдинлашади. Шу билан бирга, дастлабки олий таълимда математика, ҳуқуқшунослик, астрономия, геодезия, ирригация ва мелиорация, адабиёт ва санъат, меъморчилик каби дунёвий фанлар ўқитилгани ҳам манбалардан маълум.
Таниқли файласуф А.Эркаевнинг тадқиқотларига кўра, ислом дини Ўрта Осиёга ёйилгач, IX-X асрлардан бошлаб Бухоро, Самарқанд, Марв, Насаф, Кеш, Урганч, Балх каби шаҳарлар диний ва дунёвий билимлар марказига айланиб, бу ҳудудлардан улкан аллломалар етишиб чиқдилар. А.Эркаев ислом оламида 8 та шаҳарга «мадина» нисбати берилгани, булар: Мадинаи Мунаввара, Бағдод, Исфахон, Нишонур, Марв, Бухоро, Самарқанд, Насаф эканлиги ҳақида маълумот беради. Ушбу маълумотлар IX-XI асрларга оид эканлигини инобатга оладиган бўлсак, ушбу «мадина»ларда ҳеч бўлмаганда 2-3 тадан мадрасалар фаолият юритганлигини мушоҳада қилиш мумкин.
Агар Қарши шаҳри ҳақида сўз юритадиган бўлсак, бу шаҳар қадимдан кўплаб номлар билан аталиб келинган. Антик даврда Нахшаб, Наутака, ўрта асрларда Насаф, ҳатто Беҳбудий шаҳри деб ҳам аталган. 2700 йиллик тарихга эга бўлган Қарши шаҳрида илм-фан ўрта асрларда ўзининг юксак чўққисига чиққан. Бу заминда 300 дан ортиқ «Насафий» нисбаси билан ижод қилган машҳур алломалар турли-туман диний ва дунёвий билимлар соҳасида ижод қилганлар.
IX асрда Насафда ҳадисшунослик ва фиқҳшунослик мактаблари вужудга келган. X-XII асрларда Мовароуннаҳрдагина эмас, балки бутун Шарқда «Насафий» нисбаси анча машҳур бўлган. Бу даврда фиқҳ, ҳадис, тафсир ва ислом динининг асоси бўлган ақоид илми ривожланган. XV асрда Насафий алломалар ислом дини аҳкомлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга оид асарлар ҳам ёза бошлаганлар.
Агар қадимда Кеш шаҳри «Илм вал адаб қуббаси» деб ном қозонган бўлса, Насаф шаҳри ҳадис ва фиқҳ соҳасида нафақат Мовароуннаҳрда, ҳатто олис юртлардан олимлар келиб баҳс-мунозара юритадиган «Мажлис-тадрис» (дарс йиғини), халқаро илмий тадбирлар ўтказиладиган шаҳар ҳисобланган. Бундай мажлиси тадрислар кўпинча дунёвий илмларга бағишлаб ташкил этилган. Бу ҳақда манбаларда маълумотлар бор.
Насафда хаттотлик мактаби ҳам равнақ топиб, бу соҳада Муҳаммад бин Саид ан-Насафий (XIII аср), Ражаб бин шоҳим Али Насафий (XVI аср), Муҳаммад Абдусалом ибн Муҳаммад ан-Насафий (XVI аср), Хўжамберди бин Мулла Қора Насафий (XVII аср), Неъматулло ал-муфти валади Қози Нахшабий (XVIII аср), Муҳаммад Шариф Насафий (XVIII аср), Муҳаммад Саид Насафий (XIX аср), Искандар Насафий (XIX аср), Мирзо Абдулқодир Насафий (XIX аср), Мирзо Исомиддин Насафийлар (ХХ аср боши) самарали фаолият юритган.
Мадраса ёҳуд олий таълим билан бевосита боғлиқ хаттотлик мактаби Бухорода ҳам кенг тараққий этган эди. Бухорода яшаб ўтган олим Шарифжон Махдум Садр Зиё Бухорода хаттотлик санъати IX-X асрларда бошланганлиги, Самарқанд ва Бухоро мадрасаларида хаттотлик илмига алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳақида маълумотлар беради. Шунга мос равишда Бухоро мадраса ва мактаблари ҳам айнан шу даврдан бошлаб фаолият юритганлигини таъкидлайди.
Ушбу мақоланинг номланишига келсак, юртимизда етишиб чиққан буюк алломаларнинг барчаси фақат мустақил таълим билан юксаклик даражасига эришганмикан ёки қандайдир илм масканида таҳсил олганмикан, деган савол туғилади? Назаримизда, мустақил таълим инсон камолоти ва етуклигини тўла таъминлай олмайди. Буюк алломаларимиз фан ютуқлари, фаннинг содда ёки нозик томонлари, йўналишига киришиш ёки мослашиш кўникмалари, китоблар устида ишлаш сирлари, ижод қилиш анъаналари кабиларни кимлардандир, қаердадир ўрганиб сабоқ олганлар. Бу «қаердадир» шубҳасиз дастлабки мадрасилар бўлган. Ушбу ҳақиқат кейинги чуқур тадқиқотларда ўз исботини топишига аминмиз.
Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива, Қўқон, Қарши, Кеш, Термиз каби қадимий шаҳарларида азалдан олий мактаб ва мадрасалар фаолият кўрсатган ҳамда ижтимоий-маданий ҳаётнинг турли соҳалари учун зарур кадрлар етиштириб беришга хизмат қилган. Устоз олим Р.Халмуродовнинг ҳозирги университет ва институтларимиз аслида ана шу олийгоҳларнинг ворислари ёки давомчилари сифатида фаолият кўрсатаётганлиги ҳақидаги фикрлари айни тарихий ҳақиқатдир.
Самарқанд Давлат университети ректори, техника фанлари доктори, профессор Р.Халмурадовнинг фикрларига қўшимча қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистондаги дастлабки олий мактаблар ва мадрасалар тарихи илмий тадқиқотлар доирасига кенг тортилса, нафақат, Самарқанд, балки, Бухоро, Қарши, Урганч, Тошкент каби шаҳарлардаги олий таълим муассасалари тарихига кўплаб аниқликлар киритилиши муқаррардир. Ворисийлик анъаналари нуқтаи назаридан бу шаҳарлардаги етакчи олий таълим муассасалари тарихини ҳеч бўлмаганда 600-800 йилга қадимийлаштириш мумкин.

ЭШОВ Баҳодир Жўраевич,
Қарши Давлат университети профессори, тарих фанлари доктори