Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мусобақа менга мотивация берди
15:06 / 2022-11-13

Қарши шаҳридаги Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази олдида бир гуруҳ ёшлар, кексалар, спортчилар, ҳарбийлар, имконияти чекланган ёшлар тўпланди. Уларни бирлаштирган куч ватанпарварлик ҳиссидир.

Улар Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган “Янги нафас” шиори остидаги оммавий югуриш  мусобақасига қатнашди.  

Барча белгиланган вақтда Қарши шаҳридаги “Мустақиллик” шоҳ кўчаси бўйлаб югуриш марофонида иштирок этди. Иштирокчилар  Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази олд қисмидан, вилоят драма театри худудигача бўлган 3 километрлик масофани босиб ўтди.  

[gallery-9553]

Ғолиб ва совриндорлар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

– Шаҳрисабз туманидаги 1-сонли спорт мактабида уч йилдан буён шуғулланаман, – дейди шаҳрисабзлик Жаҳонгир Мажидов. – Бугунги мусобақа ёшларни ягона ташаббус остида бирлаштиргани билан аҳамиятли бўлди. Мусобақада ғолиб бўлганим, кейинги фаолиятимга катта мотивация беради.  

Ўлмас Баротов,  

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА.