Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мусобақада ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси қатнашди
21:16 / 2020-02-24

Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида спорт мусобақалари ўтказилди.


Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида спорт мусобақалари ўтказилди.

“Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида ўтган мусобақада шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 5- ва 30-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва уларнинг ота-оналаридан таркиб топган жамоалар қатнашди. Иштирокчилар спортнинг шахмат-шашка, волейбол, армрестлинг, стол тенниси, енгил атлетика турлари бўйича ғолиблик учун ўзаро беллашди.

photo5377347115732282636.jpg

– Тадбирдан кўзланган мақсад оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга кўмаклашиш, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб этиш, ёшларни спорт машғулотларига жалб этиш, - дейди 5-умумтаълим мактаби директори Саидахон Хўжаева. – Қолаверса, “Оила – маҳалла – мактаб” ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Мусобақанинг якуний натижасига кўра, шахмат ва шашка мусобақаларида ғолиблик 5-умумтаълим мактаби жамоасига насиб этди. Спортнинг қолган турлари бўйича устунлик 30-умумтаълим мактаби жамоаси томонида бўлди.

photo5377694814809730312.jpg

– Оилавий жамоа сифатида турмуш ўртоғим, қизим ва мен мусобақада иштирок этдик, - дейди мусобақа қатнашчиси Азизахон Ҳамроқулова. – Болалигимдан волейболга қизиқардим. Ўқувчилик пайтимда мактабимиз шарафини ҳимоя қилиб, мусобақаларда қатнашганман. Бугунги тадбир сабаб, болаликка, беғубор даврларимга қайтгандек бўлдим.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар ҳамда ҳомийлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

photo5377694814809730310.jpg