Ўзбекистон давлат консерваториясида «Мусиқа таълими ва фан тараққиётининг асосий омиллари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Унда олимлар, соҳа мутахассислари мусиқа тарихи ва назарияси, ижрочилик амалиёти, санъатшуносликнинг турли йўналишларининг ўзаро маданий таъсири масалалари бўйича маърузаларни муҳокама этдилар.
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ректори Аваз Мансуров ва бошқалар мамлакатимизда мусиқа санъатининг барча йўналишларини изчил ривожлантириш борасида илгари мисли кўрилмаган ташаббуслар ҳаётга жорий этилаётганини таъкидлади.
Конференцияда «Миллий эстрада санъатининг профессионал таълими», «Замонавий Ўзбекистон композиторларининг ижодида миллий анъаналар инъикоси», «Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси фанининг таълим тизимидаги ўрни» каби кўплаб мавзудаги маърузалар атрофлича муҳокама этилди.
Анжуман давомида XXI аср мусиқа таълимидаги долзарб муаммолар батафсил таҳлил этилиб, соҳада ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболлари белгилаб олинди.
[gallery-7537]
Н.Усмонова, ЎзА