French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мусаввирлар доим эъзозда
05:25 / 2021-04-22

Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари, рассомлар ҳамда халқ усталарининг "Эъзоз" номли ижодий учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, бу каби санъат ҳафталиклари ижодкорларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашинувида муҳим аҳамият касб этади.  

Давлатимиз раҳбари томонидан ижодкор зиёлиларни қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг  2020 йил 21 апрель куни қабул қилган тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори бу борадаги амалий ишларни мазмунан ва ҳажман янги босқичга олиб чиқиш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди. Мазкур ҳужжат мўйқалам соҳибларининг янада самарали ишлаши учун кўплаб имкониятлар яратмоқда.

Учрашувда мусаввирлар ўз ижодий режалари,  маърифий лойиҳалар ҳақида ўзаро фикр алмашди.

 Н.Усмонова, ЎзА