Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Мусаффо ранглар жилоси» танлови бўлиб ўтди
14:56 / 2021-05-22

Навоий вилоятининг Нурота туманидаги 42-умумтаълим мактабида имконияти чекланган болалар иштирокидаги «Мусаффо ранглар жилоси» танлови бўлиб ўтди.

Нурота туман Халқ таълими бошқармаси, туман маънавият бўлими ҳамда ЎзЛиДеП Нурота туман кенгаши ҳамкорликда ташкил этган танловга тумандаги барча имконияти чекланган ўқувчиларнинг иштироки таъминланди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари М. Истамова ҳамда Т.Ражабовлар кўрик-танлов қатнашчилари учун совға-саломларни ўз ҳисобидан ташкил қилишди.

Шу куни 20 нафардан ошиқ болаларнинг ижодий ишлари кўрилди, улардаги тасвир ва тасаввурнинг кенглиги таққосланди.  «Бу — менинг қуёшим!», деди ёш иштирокчилардан бири ўзи чизган суратни тасвирлай туриб.

Руҳан тетик ёш мусаввирлар келажаклари ҳақидаги орзуларини, бугуннинг қадрдон туйғуларини рангларга солишди.

Тадбир якунида Халқ депутатлари Навоий вилояти депутатлик гуруҳи раҳбари М.Эшниёзов сўзга чиқиб, бўлажак рассомларга давлатимиз ва жамиятимизнинг юксак ишончи борлигини таъкидлади.

М.Пирнафасова,

ЎзЛиДеП Навоий вилояти матбуот хизмати