Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муса Жаманбаев: Форум Марказий Осиё ва Хитой дўстлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади
14:09 / 2024-06-04

Тошкентда “Умумий фаровонлик ва барқарор тараққиёт йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорлик” мавзусидаги “Марказий Осиё – Хитой” IV форуми давом этяпти. Тадбирда сўзга чиққан Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаев мазкур анжуман таҳлил марказлари ўртасидаги яқин алоқани янада ривожлантиришга хизмат қиладиган самарали муҳокама майдони эканини таъкидлади:

– Бугунги форум кун тартиби ва сессиялар мавзуси умумий мақсад, биргаликда барқарор ривожланиш йўлидаги кўп қиррали ҳамкорликка интилишимизни тўлиқ акс эттиради. Йиғилиш Хитой ва мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстона алоқа кўламини кенгайтиришга янги суръат бағишлайди.

Б.Худойбердиев ёзиб олди.

ЎзА