Мурувват йўлидаги саъй-ҳаракатлар
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ФВВ, Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамкорлигида Халқаро қизил хоч ва қизил ярим ой ҳаракатининг 162 йиллиги ҳамда Ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг 100 йиллигига бағишлаб тадбир ташкил этилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, соғлиқни сақлаш ва биринчи тиббий ёрдам кўникмаларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Қизил ярим ой жамияти волонтёрлари томонидан саҳна чиқишлари ҳамда мактаб ўқувчилари ўртасида “Саломатликнинг ёш дўстлари” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


Мусобақа 7 босқичда, жумладан, сафда туриш, рапорт бериш, биринчи тиббий ёрдам, уйда беморга қараш, шахсий ва жамоат гигиенаси, доривор ўсимликларни қўллаш, йўл ҳаракати қоидалари каби шартлар бўйича беллашди. Баҳолаш ҳар бир соҳа мутахассислари томонидан амалга оширилди.
Мусобақа якунида энг фаол ва ғолиб жамоалар муносиб тақдирланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА