Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурувват уйининг мавсумга тайёрлиги ўрганилди (+видео)
14:56 / 2023-11-28

Сариосиё тумани Сурхондарё вилояти маркази – Термиз шаҳридан 170 км узоқликда, “Эҳтиром” МФЙ эса туман марказидан 30 км йироқда жойлашган. “Фарҳод” номи билан аталувчи Мурувват уйи айнан шу қишлоқда барпо қилинган. Қишлоққа етиб бориш учун автомобиль йўли орқали Тўполанг дарёсининг ёнидан ўтилади. Тўрт томони тоғлар билан ўралган бу қишлоқнинг ҳавосию одамларининг турмуш тарзи ўзгача.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси масъул ходимлари томонидан ногиронлиги бўлган болалар ва аёллар учун мурувват уйларида мавжуд иситиш тизимининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси ўрганилди. Хусусан, улар “Эҳтиром”даги Мурувват уйида бўлдилар. 

Масъуллар ижтимоий муассасадаги иситиш тизимлари, янги ўрнатилган қозонхона, иссиқ ва совуқ сув қувурларини назоратдан ўтказишди. Беморлар даволанаётган хоналарнинг ҳарорати ҳам кўздан кечирилди. 

Айтиш керакки, ушбу Мурувват уйи 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда унда 300 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар яшаб келмоқда. Бинодаги иситиш тармоқлари 2015 йилда ўрнатилган ва бугунга келиб маънан эскирган, хоналарни деярли қизита олмай қолганди. Бу эса ўз навбатида турли муаммоларни юзага келтиргани ҳам бор гап. Яқинда Мурувват уйи ходимлари ва бу ерда яшовчилар томонидан қилинган мурожаат асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси томонидан замонавий қозонхона ўрнатиб берилди. 

[gallery-14799]

Аввалги 2 та қозонхонанинг ўрнига ўрнатилган битта замонавий тежамкор қозонхона барча хонани бирдек иситмоқда. Қозонхона кўмир ёнилғисига мўлжалланган.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/bu8S-Vn9iwI" title="Мурувват уйининг мавсумга тайёрлиги ўрганилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА