English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мурувват” уйига ҳомийлик ёрдами кўрсатилди
13:19 / 2022-11-05

Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан жорий йилнинг 2-15 ноябрь кунлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” ғояси асосида мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.

Мана шундай тадбир Нукус “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, сенатор У.Жалменов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўхталди. 

[gallery-9452] 

Таъкидланганидек, интернат уйларида истиқомат қилаётган болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатишнинг янгиланган тизимини жорий этиш орқали уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу жумладан Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини, имконияти чекланган шахсларни, айниқса, ўзгалар кўмагига муҳтож ёлғиз кексаларни манзилли ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.  

Нукус “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйининг 250 ўринга мўлжалланган янги биноси 2018 йили курилган. Бу ерда давлат таъминотига олинган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлари бўлган, 18 ёшдан юқори бўлган I ва II гуруҳ ногиронларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

Байрам муносабати билан “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 20 миллион сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Тадбир иштирокчиларга концерт дастури намойиш этилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА