"Мурувват уйи" тарбияланувчиларига совға улашилди
Ҳар бир байрам болажонлар билан тотли. Айниқса, Янги йил шодиёналари уларга беғубор орзу-умидлар, меҳр-оқибат ва янги марралар олиб келишини интиқлик билан кутади. Республикамиз бўйлаб Янги йил байрами арафасида турли тадбирлар кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда.
«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси раҳбарияти Олмазор туманидаги 1-сонли “Мурувват уйи”га ташриф буюриб, болажонларга қувонч улашди.




"Мурувват уйи" тарбияланувчилари эса ўзлари ёдлаган шеър-қўшиқлар билан меҳмонлар кўнглини хушнуд этишди.
Учрашув сўнгида болажонларга байрам совғалари улашилди.
Ш.Маматуропова, ЎзА