French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мурувват уйи” тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди
10:36 / 2025-08-23

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари М. Маҳмадалиев божхона органлари томонидан оталиққа олинган Нукус “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйида бўлиб, тарбияланувчилар учун муносиб шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ногиронлиги бор 250 нафар аёл ҳамюртимиз васийликка олинган мазкур муассасада яратилган шароитлар, беморлар учун ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан танишган масъуллар шу ерда истиқомат қилувчи аёллар қўл меҳнатидан яралган ҳақиқий санъат асари даражасидаги буюмларни томоша қилиб, ҳайратга тушишди. Тўгаракларда шуғулланаётган тарбияланувчилар билан дилдан қурилган суҳбат уларнинг бироз бўлсада кўнгилларини кўтарди.

Шу ернинг ўзида, тарбияланувчилар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Унда  тарбияланувчилар катта иштиёқ билан фаол иштирок этишди. “Ақл гимнастикаси” дея номланувчи, кўпчиликка бироз қийин кўринадиган шахмат доналари тарбияланувчилар қўлида "оқилона" ҳаракатга келди.

Қизғин беллашувларга бой бўлган спорт мусобақалари якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, эсдалик совғалар топширилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири