Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожатномадан келиб чиқадиган вазифалар белгилаб олинди
17:23 / 2025-12-29

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига тақдим этган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти кўриб чиқилди.

Фракция раҳбари Робахон Маҳмудова Мурожаатнома сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотларнинг холис сиёсий баҳоси, шу билан бирга, Янги Ўзбекистон тараққиётининг келгуси босқичини белгилаб берган дастурий ва стратегик аҳамиятга эга ҳужжат эканини таъкидлади.

Йиғилишда Мурожаатномада акс этган стратегик йўналишлар “Адолат” социал-демократик партияси платформасида белгиланган устувор ғояларга ҳамоҳанг эканлиги қайд этилди. Мурожаатномада 6 та устувор йўналишда илгари сурилган ташаббуслар, мақсад-вазифалар, айниқса, суд-ҳуқуқ тизими борасида белгиланган вазифалар партия дастурий мақсадлари билан уйғун экани, бу мақсадларга эришишда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг фаоллиги муҳимлиги урғуланди.  

Фракция аъзолари Мурожаатномада хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилиш, уларга муносиб турмуш шароитларини яратиш борасидаги кўрсаткичларга ҳам тўхталиб ўтди. Қайд этилганидек, 2025 йил давомида икки миллиондан ортиқ аёллар скрининг текширувларидан ўтказилган. 50 минг нафардан ортиғида хавфли ҳолатлар аниқланиб, олди олинган. Ушбу натижалар соҳага қаратилаётган эътибор натижаси сифатида баҳоланди.

Йиғилишда депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, Мурожаатномада илгари сурилган ташаббуслар ва кенг кўламли ислоҳотларга камарбаста бўлиш зарурлигини таъкидлади. Мурожатномадан келиб чиқадиган партия ва депутатлар олдидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА